Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кимлар учун парацетамол қабул қилиш зарарли эканлиги айтилди

Кимлар учун парацетамол қабул қилиш зарарли эканлиги айтилди

Халқаро олимлар гуруҳи ҳомиладорлик пайтида парацетамол қабул қилиш ҳомила ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлади.

Тадқиқот натижалари ҳақида "Nature Reviews Endocrinology" тиббий порталида мақола эълон қилинди.

Олимлар эпидемиологик тадқиқотлар, ҳайвонлар ва ҳужайралар бўйича ўтказилган илмий тажрибалар натижаларини таҳлил қилишди. Парацетамол уларнинг ҳомиласининг шаклланишига тўсқинлик қилиши, шунингдек, репродуктив ва урогенитал тизимлар, неврологик ривожланишнинг бузилишига олиб келиши мумкин деган хулосага келишди.

Шу боис мутахассислар ҳомиладор аёлларни парацетамолни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни тавсия қилишди.

Киритилди: 19:36 24.09.2021. Ўқилди: 4245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!