Ким Чен Ин Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашган КХДР аскарлари шарафига ўрнатиладиган ҳайкалларнинг яратилишига шахсан раҳбарлик қилмоқда — ОАВ.
Шимолий Корея етакчиси ҳайкал Корея армиясининг жанговар шижоати ва ҳужумкор руҳини, Россия-КХДР дўстлигини ҳамда ватанга бўлган чуқур муҳаббатини "янада жонлироқ" акс эттириши зарурлигини таъкидлаган.
Жанубий Корея разведкаси маълумотига кўра, Шимолий Корея Россияга қарийб 15 минг аскарини юборган, улардан тахминан 6 минг нафари жангларда ҳалок бўлган.