Бу ҳақда The Telegraph сунъий йўлдош суратларига таяниб хабар бермоқда.
"Махфий база Ким Чен Иннинг 2024 йилда бузиб ташланган қишки саройи ўрнида барпо этилган бўлиб, уни голф майдони кўринишида ниқоблашган. Қурилиш ишлари тахминан ноябр ойида якунланган ва ҳозир мажмуа синовлар учун фойдаланишга тайёр", деб ёзади нашр.
Жеймс Мартин номидаги Ядро қуролларини тарқатмаслик муаммоларини ўрганиш маркази экспертларига кўра, ушбу ҳудуддаги бошқа бинолар ҳам голф майдонларига хос эмас. Собиқ қароргоҳ ҳудудидаги янги йўллар кенгайтирилиб, улар орқали ядро каллакларини ташишга қодир Hwasong -19 қитъалараро баллистик ракеталарининг юришини таъминланган. Бундан ташқари, майдонда 36 метр баландликдаги тўрт қаватли бино барпо этилган бўлиб, унда ракеталар вертикал ҳолатда жойлаштирилган бўлиши мумкин.
Тадқиқот гуруҳи аъзоси Сем Лейрнинг сўзларига кўра, ушбу иншоот ортида яна бир тузилма бор бўлиб, у янада ҳимояланган. Бу ерда тўртта ракета учириш қурилмаси жойлаштирилгани тахмин қилинмоқда.