Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги олдинги саф бўлинмаларини, шунингдек, бошқа йирик ҳарбий қисмларни мустаҳкамлааҳни буюрди, дея хабар бермоқда агентлик манбаларига таяниб.
Ким Чен Иннинг таъкидлашича, мазкур режа “урушнинг олдини янада пухта олишда” муҳим ҳисобланади. Унинг бу баёноти армиядаги дивизия ва бригада командирларининг йиғилишида янграган. Ким Чен Ин замонавий уруш олиб бориш усулларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, армиянинг ўқув тизимини қайта кўриб чиқиш ва амалий машғулотларни кенгайтиришга чақирган.
Шунингдек, у Пхенян томонидан “ашаддий душман” деб ҳисобланадиган Сеулга нисбатан огоҳликни ошириш зарурлигини таъкидлаган.
Жанубий Корея Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига кўра, КХДР қўшинлари март ойидан буён қуруқликдаги чегара яқинидаги ҳудудларда истеҳкомлар қуриш, жумладан, мудофаа деворларини тиклаш ишларини жадаллаштирган.