АҚШ Украинадаги тинчлик жараёнидан чиқмайди, деди Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Deutsche Welle'га берган интервьюсида. Унинг фикрича, Америка етакчиси Дональд Трамп муваффақиятга олиб келмайдиган стратегияни ишлаб чиқишга вақт сарфламайди.
Подоляк Трампни ҳукмрон сиёсатчи деб атаб, унинг тинчлик ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларига Россия томонидан гўёки реакция йўқлигига тоқат қилмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Москванинг хатти-ҳаракатлари гўёки Оқ уй эгасининг обрўсини нолга туширади ва эртами-кечми бунга жавоб беришига тўғри келади.