Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Киевда отишма содир бўлди - қурбонлар бор

Киевда отишма содир бўлди - қурбонлар бор

Киевнинг Голосеевский туманида кўча ва супермаркетда содир бўлган отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди.

Бу ҳақда Киев мэри Виталий Кличко ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.

"Отишмада илгари касалхонага ётқизилган 10 нафар жабрланувчидан бири касалхонада вафот этди. У 30 ёшлардаги аёл. Унинг шахси аниқланмоқда", деб ёзган у.

Жами 15 киши жароҳат олди, улардан олти нафарига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди.

Украина президенти Владимир Зеленский бугун Киевда содир бўлган отишмада ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

"Украина ички ишлар вазири Игор Клименко ҳозиргина Киевда одамларга қарата ўқ узган ҳужумчининг йўқ қилинганини маълум қилди. Тўрт нафар гаровга олинган қутқарилди. Барча ҳолатлар текширилмоқда. Ҳозирда беш киши ҳалок бўлгани маълум. Оила аъзолари ва дўстларига ҳамдардлик билдираман", деб таъкидлади у.

Тергов ишларига Украина Миллий полицияси ва Хавфсизлик хизмати ходимлари жалб қилинган.

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!