Россия ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди
Киев мэри Виталий Кличко Россиянинг Украина пойтахтига ҳужуми қурбонлари хотирасига мотам эълон қилди. Ҳужум оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 46 нафар киевлик жабрланди, улар орасида уч нафар бола ҳам бор.
Пойтахтнинг Подолск ва Дарницкий туманларидаги шикастланган уйларда қутқарув операцияси давом этмоқда – вайроналар остида одамлар қидирилмоқда. Энг катта вайронгарчиликлар айнан шу туманларда қайд этилган.
Мамлакат Қуролли кучлари хабарига кўра, Украинага 68 та ракета ва 351 та дрон билан ҳужум қилинган, асосий нишон Киев бўлган. Ҳужум 12 соат давом этган. Тўртта туманда 15 та турар-жой биноси шикастланган ёки вайрон бўлган.