25 сентябрь куни эрталаб Россия дрони Киевнинг Печерский туманидаги 16 қаватли турар жой биносига зарба берди. Ҳужум вақтида уйида мактаб вазифасини бажараётган 14 ёшли бола ҳалок бўлган. Яна камида етти киши жароҳатланган.
Дрон тахминан соат 08:00 да кўп қаватли уйга урилган.
Киевнинг бошқа қисмида эса дрон офис биносига зарба берган. Бу ерда яна тўрт киши ҳалок бўлган, етти киши жароҳатланган.
Ҳодисалар Россиянинг Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудларига давом этаётган зарбалари фонида юз бермоқда.
Москва зарбалар ҳарбий ва мудофаа объектларига қаратилганини билдирмоқда. Украина расмийлари эса фуқаролик инфратузилмаси ва турар жой бинолари зарар кўраётганини маълум қилмоқда.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Дональд Трамп билан учрашувидан сўнг АҚШ Украинага Patriot ҳаво мудофааси ракеталарини ишлаб чиқариш учун лицензиялар тақдим этишини маълум қилган эди.