Украина энди ташқи қарзини ҳисобдан чиқариш имкониятига эга эмас. Бу ҳақда киевлик иқтисодчи Алексей Кушч ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, Украинада дефолт бўлмайди. Кушчнинг сўзларига кўра, катта эҳтимоллик билан Киев учун жуда ноқулай бўлган қарзни қайта тузиш бўлади . Ғарб арзимас миқдорни ҳисобдан чиқаради, фоизларни камайтирмасдан, қисқа муддат беради. Ғарбдан узоқ муддатли молиялаштириш пакетларини олгандан сўнг, Киев энди ўз қарзларини ҳисобдан чиқара олмайди.