Қўшма Штатлар Россия ва Хитой ўртасидаги ҳарбий-денгиз машқлари муносабати билан Аляска жанубидаги Алеут оролларига 11-ҳаво десант дивизияси бўлинмалари ва HIMARS узоқ масофага мўлжалланган ракета ташувчи қурилмасини жойлаштирди, деб хабар бермоқда Business Insider.
Нашрга берган интервьюсида 11-ҳаво-десант дивизияси қўмондони Жозеф Хилбертнинг таъкидлашича, бу маневрлар Америка армияси кучлари ва активларини ҳатто энг чекка ҳудудларга ҳам «тез ва огоҳлантирмасдан» ўтказиш қобилиятини намойиш этиш учун мўлжалланган.
Машқлар, деб ёзади Business Insider, 130 нафар ҳарбий хизматчи, шунингдек, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳарбий базаси ва аэродроми жойлашган Шемя оролида ўтказилмоқда. Алеут оролларига юқори ҳаракатчан артиллерия ракета тизимлари, шунингдек, радар станциялари етказилди.
Россиянинг Хитой иштирокидаги «Океан-2024» қўмондонлик штаби машғулотлари 10 сентябрь куни бошланган ва 16 сентябргача давом этади. Машқлар Тинч океани ва Шимолий Муз океанлари, Ўртаер денгизи, Каспий ва Болтиқ денгизлари сувларида бўлиб ўтади. Уларда 400 дан ортиқ кемалар, сув ости кемалари ва 120 дан ортиқ денгиз самолётлари ва вертолётлари иштирок этади.