Бугун 12 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон Россия ва Украина ўртасидаги урушга аралашмоқчи

Қозоғистон Россия ва Украина ўртасидаги урушга аралашмоқчи

Қозоғистон ҳукумати Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик музокаралари учун воситачи бўлишга ёки платформа яратишга тайёр, деди республика ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко.

«Қозоғистон дастлаб ўз хизматларини эҳтимолий воситачи ёки урушаётган икки томон ўртасида музокаралар ўтказиш жойи сифатида таклиф қилган. Бу позиция ўзгармади», — деди Василенко Деутсче Wэллеъга берган интервьюсида Қозоғистоннинг Россия ва Украина ўртасидаги можаро бўйича позицияси ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Дипломатнинг тушунтиришича, Остона «чекланган бетарафлик» позициясини эгаллаб, ҳам Россия, ҳам Украина билан муносабатларни сақлаб қолади. «Биз хизматларимиз ўз вақтида керак бўлишини кутамиз, шунинг учун биз бундай вазмин позицияни эгаллаб турибмиз», дея аниқлик киритди у ва Қозоғистон расмийлари БМТ Низоми ва давлатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини қўшимча қилди.

У, шунингдек, уруш Украина, Россия ва Қозоғистон учун катта фожиа эканини таъкидлади.

Киритилди: 17:00 15.09.2024. Ўқилди: 13555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!