Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия ва Украина бир-бирига ҳужум қилди

Россия ва Украина бир-бирига ҳужум қилди

15 сентябрь, якшанбага ўтар кечаси Россия ҳудуди узра 29 та дрон уриб туширилди, бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботида айтилган.

Улардан 15 таси Брянск вилояти, 5 таси Курск вилояти, 4 таси Смоленск вилояти, иккитаси Орел вилояти ва биттадан Белгород, Калуга ва Ростов вилоятлари ҳудуди устидан тутилган.

Белгород вилоятининг Шебекинский туманида тун бўйи, тахминий учувчисиз самолёт қулаганидан кейин содир бўлган ёнғинни ўчиришда давом этишди. Вилоят губернатори Вячеслав Гладков эрталаб маълум қилишича, ёнғин ҳали локализация қилинмаган, бироқ ўт ўчириш бригадалари воқеа жойида ишлашда давом этган. Қурбонлар йўқ.

Шу билан бирга, Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳисоботида айтилишича, бугун тунда Россия ҳарбийлари Украинага иккита «Искандар-М» баллистик ракетаси ва битта Х-59 бошқариладиган ракетаси, шунингдек, 14 та ҳужумчи учувчисиз самолёт билан зарба берган.

Ҳарбий ҳаво кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Днепропетровск, Суми, Полтава ва Николаев вилоятларида ишлаганини қўшимча қилди.

Киритилди: 16:48 15.09.2024. Ўқилди: 4487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!