Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кирилл Буданов: "Ўқ-дорилар биз учун хавфли миқдорда етказиб берилмоқда"

A A A
Кирилл Буданов: "Ўқ-дорилар биз учун хавфли миқдорда етказиб берилмоқда"

Кирилл Буданов КХДРнинг Россияга ўқ-дорилар етказиб беришини Украина учун хавфли эканлигини билдирди.

Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси бошлиғининг сўзларига кўра, Шимолий Корея ҳозирда Россияга қурол етказиб бериш бўйича етакчи давлат ҳисобланади.

"Уларнинг баллистик ракеталарни етказиб беришлари биз учун ёқимсиз ҳолат, лекин етказиб бериш ҳажмлари барқарор эмас. Ўқ-дорилар етказиб берилишига келсак, улар биз учун хавфли миқдорда етказиб берилмоқда", — дея қўшимча қилди Буданов.

Унинг таъкидлашича, Россиядаги совет даври қуроллари захиралари аллақачон тугаяпти, самолётлар ва зирҳли техникаларнинг ҳозирги ишлаб чиқариш даражаси жанг майдонида ҳал қилувчи ўзгаришларга олиб кела олмайди.

Киритилди: 22:25 15.09.2024. Ўқилди: 3870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!