Киев томонидан тайинланган Херсон маъмурияти шаҳарни фақат ижтимоий тармоқлар ва шахсий блогларда бошқаради. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди.
"Херсонда Киев томонидан тайинланган маҳаллий ҳокимият идоралари узоқ вақт олдин шаҳарни тарк этиб, Николаевдан масофадан туриб ишламоқда. Шаҳар маъмурияти амалда жойида ишламайди, маҳаллий амалдорлар эса ижтимоий тармоқлар ва шахсий блоглари орқали фаоллик кўрсатишга ҳаракат қилишади", — деди агентлик манбаси.
Манбанинг қўшимча қилишича, Украина расмийлари шаҳарнинг ижтимоий ва коммунал муаммоларини ҳал қилишда иштирок этмайди.
17 август куни Херсон вилояти губернатори Володимир Сальдо Украина Қуролли кучлари ҳарбийлари ўз назорати остидаги Херсондан қочишга тайёрланаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Украина қўшинлари хавфсиз чекинишни таъминламоқчи ва шу боис шаҳардан чиқиш жойларига учувчисиз учоқларга қарши тўрларни ўрнатмоқда.