Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Киев суди собиқ президент Пётр Порошенконинг мулкларига тақиқ қўйди

Киев суди собиқ президент Пётр Порошенконинг мулкларига тақиқ қўйди

Киевнинг Печерский туман суди Украина собиқ президенти Пётр Порошенконинг мулкига давлатга хиёнат ва терроризмга алоқадорлик иши доирасида тақиқ қўйди, деб хабар беради «Интерфакс-Украина».

«Мол-мулкка тақиқ қўйиш тўғрисидаги прокурор илтимосномаси қаноатлантирилсин», — дейилган 6 январь кунги судда.

Суд тақиқ қўйишга қарор қилган мулклар таркибига Винница ва Киевдаги квартиралар, Козиндаги ҳовли-жой, ер участкалари, шунингдек, хусусий компанияларнинг акциялари киради.

«Қарор тергов прокурори томонидан дарҳол ижро этилиши керак», — дея судьядан иқтибос келтирган нашр.

Порошенконинг адвокатлари суднинг мол-мулкни хатлаш борасидаги қарори устидан шикоят киритишларини маълум қилган, шунингдек, улар бу борада Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилишга тайёрланмоқда. Ҳимоячининг фикрича, мулкни хатлашнинг асосий мақсади — «Порошенконинг сиёсий фаолиятига халақит бериш».

Эслатиб ўтамиз, Пётр Порошенко — Украинанинг бешинчи президенти, «Европа бирдамлиги» партияси етакчиси — 20 декабрь куни давлатга хиёнатда гумонланган. Давлат тергов бюросида маълум қилинишича, Порошенко бир гуруҳ шахслар, хусусан, Россия олий раҳбарияти вакилларидан бўлган кишилар билан олдиндан тил бириктириб ЛХР ва ДХР террорчи ташкилотлари фаолиятига ҳисса қўшганликда гумон қилинмоқда.

Пётр Порошенко аввалроқ барча айбловларни рад этиб, уларни «тўқима, сиёсий мотивга асосланган ва сиёсий рақибларга қарши қора пиарнинг классик намунаси» деб атаганди.

Киритилди: 19:55 07.01.2022. Ўқилди: 2282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!