Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Киев шаҳри Россия томонидан кенг кўламли ҳужумга учради

Киев шаҳри Россия томонидан кенг кўламли ҳужумга учради

Россия армияси Украина пойтахти Киевга йирик ҳаво ҳужумларини уюштирди.

3 июль куни кечқурун сигналлар бошланганидан кейин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина пойтахти осмонида ҳаво нишонларининг аксариятини тутиб олди.

Киевнинг Соломенский, Святошинский, Оболонский ва Днепровский туманларига бир неча йўналишдан дронлар ва ракеталардан ҳужум қилинди.

Дронларга қарши курашда Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Миллий гвардияси қатнашди.

Шунингдек, Россия Телеграм каналлари ҳужум вақтида гипертовушли "Кинжал" ракеталари ва "Герань" ҳужумчи дронларидан фойдаланилгани ҳақида хабар бермоқда.

Киритилди: 10:00 04.07.2025. Ўқилди: 922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!