Бу ҳақида Politico хабар берди.
"Ғарб давлатлари томонидан Россияга қарши жорий қилинган санкциялар оташкесим келишуви доирасида бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Украина президентининг санкция сиёсати бўйича ваколатли вакили Владислав Власюк маълум қилди, деб ёзади нашр.
Власюкнинг таъкидлашича, вақт ўтиши билан давлатлар Москва билан ҳамкорликка қайтишлари муқаррар, лекин бу жараён тўғри шартлар асосида амалга ошиши керак.
"Ҳозирги пайтда биз аввал Россия тинчлик йўлида жиддий қадамлар ташлашига ишонч ҳосил қилишни истаймиз. Ана шундан кейингина санкцияларни бекор қилиш ҳақида гапириш мумкин бўлади", – дея украиналик расмийнинг сўзларини келтиради Politico.