Виталий Кличко Politico нашрига берган интервьюсида ҳозир Украинадан “рекорд даражада кўп” эркаклар Европага қочаётганини айтган.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина қуролли кучлари ўртасидаги аскарлар сонидаги фарқ тобора катталашиб бормоқда.
"Ҳозир Украинада сафарбарлик фақат 25 ёшдан бошланади. Лекин бу ёшни 23 ёки ҳатто 22 ёшгача тушириш мумкин эди", — деган Кличко.