13 июнга ўтар кечаси Украина дронлари Темрюк туманидаги денгиз терминалига зарба берди. Ҳудуд губернатори Вениамин Кондратевнинг маълумотларига кўра, бир киши ҳалок бўлган ва уч киши жароҳатланган.
Кондратев ўзининг телеграм-каналида ёзишича, дрон бўлакларининг қулаши натижасида ёнғин келиб чиққан, уни ўчиришга қарийб 100 нафар қутқарувчи ва 30 та техника жалб этилган.
Украинанинг Exilenova+ канали хабарига кўра, "Таманьнефтегаз" порт мажмуаси ҳужумга учраган ва унинг ҳудудида иккита ёнғин содир бўлган.
Маълумот учун, "Таманьнефтегаз" мажмуаси суюлтирилган углеводородларни қайта юклаш бўйика Россия жанубидаги энг йирик терминаллардан бири ҳисобланади.