Украина АҚШ томонидан ишлаб чиқилган тинчлик режасидаги муҳим бандни ўзгартирди. Асл ҳужжатда барча халқаро ёрдамни текшириш ва коррупцияни ошкор қилиш талаб қилинган, аммо Киев бу бандни “барча тарафлар тўлиқ амнистия олади” деган қоида билан алмаштирди.
Хабарларга кўра, бу ўзгариш АҚШ ва Россия томонидан ҳам тан олинган. Америка томони ўз режасини Киев билан музокарада илгари сурмоқчи, аммо Киев режани тўлиқ рад эта олмайди.
Таъкидланишича, режа 28 банддан иборат ва уни АҚШ, Россия ва уларнинг ваколатхоналари ишлаб чиққан, Киев ва Европа иттифоқчилари дастлаб бунга киритилмаган.