Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Киа 427 мингдан ортиқ Telluride йўлтанламас автомобилларини қайтариб олади

Киа 427 мингдан ортиқ Telluride йўлтанламас автомобилларини қайтариб олади

“Киа” 427 407 дона “Telluride” йўлтанламасларини қайтариб олади, дея хабр бермоқда “СНН” нашри.

Бунга тўхтаб туриш вақтида вақт ўтиши билан автомобилнинг бехосдан ҳаракатланишига олиб келиши мумкин бўлган трансмиссия йиғиш нуқсонидаги муаммо сабаб бўлган.

АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, 2020-2023 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган барча “Telluride” автомобиллари, шунингдек, 2024 йилги баъзи моделлар қайтариб олинади.

Барча муаммоли “Telluride” эгалари янгиланган электрон тўхташ тормоз дастурини ўрнатиш учун ўз автомобилларини “Киа” дилерига олиб боришлари керак.

Қайд этилишича, компания бу камчиликни ўз ҳисобидан тузатишни режалаштирмоқда.

2019 йил охирида чиқарилганидан бери “Telluride” ўзининг кенг салони туфайли америкаликлар орасида муваффақият қозонди.

Киритилди: 22:27 04.04.2024. Ўқилди: 2206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!