KFC ва Pizza Hut компаниялари Туркиядаги барча ресторанларини ёпишини маълум қилди. Бу қарор мамлакатдаги истеъмолчилар томонидан уларга нисбатан бойкот эълон қилингани туфайли қабул қилинди. Бойкотнинг асосий сабаби компанияларнинг Исроил сиёсатига алоқадорлиги ва уни қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ.
ТРТ рус хизматининг хабар беришича, бойкот Яқин Шарқдаги мураккаб сиёсий вазият ва Исроилнинг ҳаракатларини танқид қилувчи глобал кампаниянинг бир қисми ҳисобланади. Туркияда KFC ва Pizza Hut савдоси кескин пасайиб, дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан анча паст бўлган.
Шунингдек, компаниялар баёнотида 2020 йилдан 2023 йилгача Туркия бозоридаги ўсиш 300 фоизни ташкил этгани таъкидланди. Бироқ, сўнгги пайтлардаги бойкотлар ресторан тармоқларининг фаолиятини давом эттиришни қийинлаштирган.
Мусулмон мамлакатларда Исроилни қўллаб-қувватловчи компанияларга қарши бойкотлар таъсири тобора ортиб бормоқда.