Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“Кейинги пандемия — “агар эмас, қачон” масаласи” — Гебреесус

“Кейинги пандемия — “агар эмас, қачон” масаласи” — Гебреесус

ЖССТ янги пандемия хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус янги нафас йўллари патогенининг пайдо бўлиши COVID-19 пандемиясига ўхшаш глобал оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда у Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.



Гебреесуснинг таъкидлашича, янги нафас йўллари патогенининг пайдо бўлиши ва унинг кенг тарқалиши ЖССТ учун жиддий хавотирлардан биридир.



«Кейинги пандемия “агар” эмас, балки “қачон” масаласидир», дея таъкидлаган ЖССТ раҳбари.



Унинг сўзларига кўра, янги пандемия айнан қачон ва қандай патоген сабаб юз бериши номаълум. Шу сабабли мамлакатлар эҳтимолий эпидемияларга тайёргарлик кўриши ва соғлиқни сақлаш тизимларининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини кучайтириши зарур.



ЖССТ раҳбари Конго Демократик Республикасида давом этаётган Эбола эпидемиясини ҳам мисол сифатида келтирди. Унинг таъкидлашича, бундай эпидемиялар юқумли касалликлар исталган жойда ва исталган вақтда пайдо бўлиши, кейинчалик эса қўшни давлатлар ва бошқа ҳудудларга тарқалиши мумкинлигини кўрсатади.



Гебреесус янги пандемияга тайёргарлик кўриш нафақат алоҳида мамлакатлар, балки халқаро ҳамжамият учун ҳам муҳим вазифа эканини таъкидлаган.

Киритилди: 19:05 26.09.2026. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!