Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Кесарча кесиш амалиёти учун тиббий кўрсатмалар белгиланди

Кесарча кесиш амалиёти учун тиббий кўрсатмалар белгиланди

Адлия вазирлиги Туғруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун тиббий кўрсатмалар рўйхатини давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3945, 2026 йил 28 сентябрь).

🔰 Хусусан, мазкур ҳужжатга кўра:

– 🏥 давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида туғруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиёти учун тиббий кўрсатмалар қўлланилади;

– 📋 кесарча кесиш амалиёти учун 31 та тиббий кўрсатмалар мавжуд;

– 🔘 кесарча кесиш амалиёти шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган, режалаштирилган ва режали гуруҳлар бўйича таснифланади;

– ⚖️ тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳомиладор аёл кесарча кесиш амалиётини ўтказишни танлаш ҳуқуқига эга;

– 🩺 кесарча кесиш амалиётида ҳомиладор аёл салбий оқибатлар ҳақида хабардор қилинади ва унинг ихтиёрий розилиги олинади.

Киритилди: Бугун 03:30. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!