АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Кейт Келлогг 23 май куни Россия ва Украина ўртасидаги маҳбуслар алмашинувини Истанбул музокараларининг энг ижобий натижаси деб атади.
Бу ҳақда у “Х” ижтимоий тармоғида ёзди, деб хабар беради “Репорт”.
“Украина ва Россия ўртасида ўтган ҳафтада Истанбулда бўлиб ўтган техник музокараларнинг энг ижобий натижаси ҳар икки томондан режалаштирилган 1000 ҳарбий асирнинг қайтарилиши бўлди, уларнинг 400 дан ортиғи аллақачон қайтарилди”, деб ёзади у.
Келлогг ушбу натижага эришишда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровнинг муҳим ҳиссасини ҳам қайд этди.
“Бизга ўт очишни тўхтатиш керак – қотилликлар тўхтатилиши керак”, деб қўшимча қилди Келлогг.