Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Келинчак нега шифтни тешиб юборди?

A A A
Келинчак нега шифтни тешиб юборди?

Ҳа, ҳаётда шундай ҳодисалар ҳам учраб тураркан. Келин ортига ўгирилиб қараб, нима иш қилиб қўйганини билиб, шокка тушиб қолди. Ҳозирча жабрланганлар хусусида маълумот йўқ.

Агар тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, ижтимоий тармоқларда Хитойдаги бир тўй билан боғлиқ ғалати ҳодиса ҳозирда кенг муҳокама қилинмоқда. Келин ортига ўгирилиб, дугоналарига қарата гулдастасини ирғитади. Бироқ бу гулдастани тутиб олиш ҳеч бир қизга насиб этмади. Аксинча, у тўғри шифтга учиб бориб тегди ва меҳмонлар устига шифт бўлаклари учиб туша бошлади.

Фойдаланувчилар фикрича, ёки гулдаста жуда оғир бўлган ёки келинчак жуда кучли қиз бўлган.

Хитойда шу каби ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради. Масалан яқинда Урумчи шаҳрида бир куёв келинга уй ўрнида 33 тонна келадиган ва нархи 160 минг доллар бўлган тош бўлагини совға қилганди.

Киритилди: 09:11 14.05.2018. Ўқилди: 2282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар