Келгуси ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олийгоҳларида педиатрия ва даволаш йўналишлари бирлаштирилиб, умумий тиббиёт факультети фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, оилавий шифокорлик йўналишида резидентура ва магистратура дастурлари ҳам ташкил этилади.
Резидентурада таҳсил олаётган талабалар бепул ўқиш билан бирга оилавий шифокор сифатида ишлаб, маош олади.
Битирувчилар эса оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа дипломи ҳамда 150% устама олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бу ислоҳотлар мақсади – соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлашдир.