Июнь ойининг охирида Ўзбекистон аҳолиси кетма-кет камида уч кун, кўпи билан беш кун дам олади.
Президентнинг 20 апрелдаги қарорига биноан, иш ҳафтаси туридан қатъи назар, 30 июнь (жума) барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди. Бундан ташқари, 6 кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ишчилар учун 1 июль (шанба) қўшимча дам олиш куни бўлади.
▪️ Юқоридаги маълумотларга асосланиб, Ўзбекистон аҳолиси Қурбон ҳайитида кетма-кет камида уч кун дам олади, деган хулосага келиш мумкин (ҳужжатга кўра):
➖ 30 июнь (жума) - иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
➖ 1 июль (шанба) - 6 кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
➖ 2 июль (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни.
Аммо Қурбон ҳайити 29 июнь (пайшанба) куни нишонланадиган бўлса, ўзбекистонликлар тўрт кун, агар 28 июнь куни нишонланса - кетма-кет беш кун дам олишади.
Аниқ сана байрамга яқин белгиланади. Қонунчиликка кўра, байрам куни бир кунга кечиктирилиши мумкин.