Агентлик тасарруфидаги Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун санаторийларга йўлланма учун навбатга олишнинг янги “IHMA Sanatoriya” модули ишга туширилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги «Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида» 693-сонли қарорига Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарорига мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
🏃 “IHMA Sanatoriya” модулининг ишга туширилишидан асосий мақсад тизимни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш орқали тизимни янада такомиллаштиришдан иборат.
🖋 Янги модулни афзалликлари:
☑️Янги тизим «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви», «Пенсия жамғармаси», «ТИEК» базаларига тўлиқ интеграциялашган бўлиб, барча маълумотлар онлайн равишда олинади. Мазкур интеграция мурожаат қилган шахсларнинг ҳақиқий ҳолатини, уларга белгиланган пенсия ва ногиронлик даражасини автоматик тарзда аниқлаш имконини беради.
☑️Аризаларни Давлат хизматлари марказлари, Инсон ижтимоий хизматлар марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинети орқали топшириш имкони бўлади.
☑️Янги тизимда Инсон ижтимоий хизматлар марказлари ходимларига марказдан ёки сайёр равишда санаторийларга йўлланма учун аризаларни киритиш имкониятлари яратилади;
☑️Барча келиб тушаётган аризалар тоифаси бўйича ажратилади, алоҳида бўлимда навбатга олинади ҳамда тоифаларга ажратилган режадан келиб чиқиб йўлланма ажратилади.
☑️СМС-хабарнома тизими жорий этилади, навбати келган шахсга 20 кун ичида алоқа воситалари орқали СМС хабар берилади.
☑️Йўлланмалар амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин берилади.