Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

“Кексалар ҳафталаги” муносабати билан шашка-шахмат бўйича мусобақалар ўтказилди

“Кексалар ҳафталаги” муносабати билан шашка-шахмат бўйича мусобақалар ўтказилди

2019 йилнинг 27 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисида мамлакатимизда “Кексалар ҳафталиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, Низомий номидаги Тшкент давлат педагогика университети фахрий профессор-ўқитувчилари учун “Кексалар ҳафталиги” ташкил этилди. Ҳафталик доирасида нафақадаги профессор-ўқитувчиларнинг университетга ташрифи, талабалар учун махсус очиқ дарслар ташкил этилди. Шунингдек, фахрий ходимлар ўртасида ютуқли спорт мусобақалари ташкил этилди, деб хабар бермоқда университет матбуот хизмати.

Маълумки, мамлакатимизда октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди. Мазкур ҳафталик доирасида жорий йилнинг 4 октябрь куни физика-математика факултетида ақл гимнастикаси сифатида эътироф қилинувчи шахматни кенг тарғиб қилиш, спортнинг ушбу турига факультетда бир неча йиллар фаолият кўрсатган профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш мақсадида Фахрийлар кубоги спорт мусобақаси ташкил этилди.

Физика-математика факультети профессор-ўқитувчилари ва фахрийлар ўртасида ўтказилган шахмат мусобақасидан кўзланган мақсад ҳам профессор-ўқитувчиларининг спортга қизиқишини ошириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишдан иборатдир. Мусобақа 2 босқичда ташкил қилинди. Биринчи босқич кўп йиллар факультетда фаолият кўрсатган, ҳозирги кунда нафақа гаштини сураётган профессор-ўқитувчилар ўртасида, иккинчи босқич кафедраларда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар биринчилиги учун ўтказилди. Мусобақада барча ўқитувчилар фаол иштирок этди. Ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Киритилди: 14:09 22.10.2019. Ўқилди: 2036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!