Москвалик пенсионер милиция бўлимига мурожаат қилиб, набираси уни зўрлаганини айтди. Ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс аллақачон ушланган.
75 ёшли аёлнинг айтишича, олти ой давомида у 29 ёшли набираси томонидан мунтазам равишда зўрланган. Нафақахўрнинг сўзларига кўра, у олдинроқ набирасидан қўрққани учун шикоят қила олмаган.
Ҳозирда текширув давом этмоқда. "Рамблер"нинг ёзишича, набирага нисбатан жиноий иш очилган.