Кеча Туркия чемпионатининг навбатдаги турида "Истанбул Башакшеҳир" жамоаси ўз майдонида "Қосимпоша"ни меҳмон қилди.
Ушбу баҳсда терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Қайд этиш керак, Элдор Шомуродов учрашувдаги биринчи ва сўнгги гол муаллифига айланди. Sofascore нашри кечаги учрашув учун Шомуродовнинг ҳаракатларига 8,6 балл баҳо қўйган.