Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Каземиро Месси билан жамоадош бўлиши мумкин

Каземиро Месси билан жамоадош бўлиши мумкин

Мавсум якунида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этадиган бразилиялик ярим ҳимоячи Каземирода фаолиятини давом эттириш учун иккита вариант бор. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ўзининг ижтимоий тармоқлари орқали хабар бермоқда.

Инсайдернинг маълумотларига кўра, Каземирони ўз сафига қўшиб олишни Бразилиянинг «Сан-Паулу» ва аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси тўп сураётган Американинг «Интер Майами» клублари истамоқда.

Бразилиялик футболчи ва «қизил иблислар» ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати шу ёзда якунига етади.

Жорий мавсумда Каземиро 25 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига бешта гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: Бугун 14:24. Ўқилди: 165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!