Истанбулдаги музокараларда Украина делегацияси Россия президенти Владимир Путиннинг Владимир Зеленский билан эҳтимолий учрашуви масаласини кўтармоқчи.
Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
"Украина делегацияси Зеленский ва Путин ўртасидаги эҳтимолий учрашувни Истанбулда Россия жамоаси билан музокаралар чоғида муҳокама қилади," - дейилади хабарда.
Агентлик маълумотларига кўра, Путин ва Зеленский ўртасидаги учрашувни муҳокама қилиш ташаббуси Киевдан чиққан.