Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Катта давлатлар ўйин ўйнашяпти. Заиф мусулмон давлатлари эса уларга копток бўлмоқда»

«Катта давлатлар ўйин ўйнашяпти. Заиф мусулмон давлатлари эса уларга копток бўлмоқда»

Бугун бир хабар ўқиб қолдим: Голландияда 1 августдан эътиборан жамоат жойларида муслималарнинг бурқа ва ниқоби расман тақиқланибди. Бу тақиқни бузганлар 150 евро миқдорида жаримага тортилар экан.

Францияда бу тақиқ 2014 йилда кучга кирган эди. Европа инсон ҳуқуқлари суди буни тасдиқлаган ва инсон ҳуқуқларига зид эмас деб қарор чиқарган. Ҳа, бу воқеалар ҳамма номини эшитганда оғзининг суви қочадиган, ҳамма жойда инсон ҳуқуқлари деб жар соладиган ўша Европада бўлмоқда. Ҳатто бу худо бехабарлар гейларга ҳам инсон ҳуқуқлари деб рухсат бериб қўйибди. Уларнинг назарида бу инсон ҳуқуқларига кирар экан. Уларнинг ифлос кўнгли шуни тусабдими, демак, бу ишни қилишга ҳаққи бор эмиш. Тақиқлаш мумкин эмас экан. Лекин муслималарнинг юзини беркитиб юриши масаласига келганда фикрлари бошқача чиқади.  Биласизми, бу нимадан дарак беради? Бу аслида улар биз ўйлаганчалик адолатли эмаслигини билдиради. Агар ўзларининг манфаатига тўғри келса, адолатни эслашади. Мабодо манфаатига мос келмаса, тупуриб қўйишади  ўша адолатга. Улар бу ишни усталик билан бажаришади.

Аслида ҳақиқий адолат яратганнинг ҳузуридагина бўлади. Қолган барчаси алдамчи. Биз шунчаки кўп адолатсизликларни кўрганлигимиз учун ҳам улар бизга адолатлироқ бўлиб туюлади. Бунинг яна бир сабаби, уларнинг Исломга бўлган душманликларидир.

Шу ерда кимдир эътироз билдириши мумкин. Яъни ўз юртида соқол қўя олмаган, ҳижоб кия олмаганлар ўша Европада бемалол яшайди-ку деб. Ҳа, яшар эди. Энди бундан кейин бу қийинлашиб бораверади. Чунки олдин мусулмонлар кам сонли бўлганлиги учун эътибор беришмаган. Мусулмонлар сони кўпаяётганлигини сезгач, хавотирга туша бошлашди.Германияда Қуроънни йиртиш, масжидларга ҳужум уюштириш, Францияда ва Голландияда ҳижобни тақиқлаш. Улар бу  ишлари ўзлари айтаётган инсон ҳуқуқлари, демократия деган гапларига тўғри келмаслигини билишмайди дейсизми. Жуда ҳам яхши билишади. Бундай пайтда без бўлиб, сўз ўйини қилишади.

Кимдир эътироз билдириши мумкин бўлган яна қизиқ бир факт: куни кеча ўша насроний Ғарб давлатлари Хитойдаги мусулмон уйғурларни ҳимоя қилиб чиқди. Хитойга эътирозлар билдиришди. Дунёдаги мусулмон давлатлар эса Хитой билан алоқани узса, гўё оч қоладигандек ялтоқланиб “нима қилсанг қилавер”, демоқда. Эртага Хитой уларни ҳам уйғурлардан беш баттар аҳволга солишини тушуниб етишмаяпти. Шунчалик ҳам калта ўйлаш бўладими?

Ҳа, майли. Хўш, нега Ғарб давлатлари мусулмонларни ҳимоя қилиб Хитойга эътироз билдиряпти? Нима, мусулмонларга раҳмилари келиб кетдими? Ёки муз юраклари эридими? Йўқ, мусулмонлар битта қолмай қирилиб кетса ҳам, улар пинакларини бузишмайди. Агар раҳм-шафқатни билганларида, ҳақиқатан ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишганда Суриядаги, Ливиядаги, Ироқдаги, Афғонистондаги қирғинбаротлар бошланганда овозларини чиқарарди. Миллионлаб мусулмонлар қирилиб кетди. Бирон марта инсон ҳуқуқларини эслашмади.

Унда нега Хитойда эслаб қолишди? Сабаби Хитой уларнинг манфаатига мос келмаяпти. Хитой уларга халақит қилмоқда. Хитой уларга ёқмаяпти. Шунинг учун ҳам мусулмонларни баҳона қилиб Хитойга босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Ана шунақа гаплар. Уйғурларни ҳимоя қилиш эса бир баҳона, холос. Хуллас, катта давлатлар ўйнашяпти. Заиф мусулмон давлатлари эса уларга копток бўлмоқда.  

Икром Улуғбоев

Manba: azon.uz

Киритилди: 07:30 28.07.2019. Ўқилди: 10359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!