Маршалл ороллари байроғи остидаги Nissos Sifnos танкери КҚКнинг ВПУ-3 масофавий сузвчи причалида нефт ортаётган вақтда дрон ҳужумига учраган, деб хабар берди консорциум матбуот хизмати.
Хабарда таъкидланишича, юк палубасида ёнғин келиб чиққан ва у экипаж томонидан ўчирилган. Жабрланганлар ва қурбонлар йўқ, нефт тўкилиши юз бермаган. Танкер сувда сузиш қобилиятини сақлаб қолган, етказилган зарар баҳоланмоқда.
"Нефт ортиш тўхтатилди, нефт қувури объектлари штат режимида ишламоқда", — дейилади КҚК хабарида.
Бундан ташқари, КҚК денгиз терминалидан олти денгиз мили узоқликда (қарийб 11 км) Мэн ороли байроғи остида сузаётган Marathi танкери ҳам ҳужумга учраган. Кема нефт қабул қилиш учун ҳаракатланаётган бўлган.