Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Касодга учраган «УзДЭУ Авто-Уфа» раҳбариятининг ҳаракатлари қасддан банкротлик сифатида баҳоланди

A A A
Касодга учраган «УзДЭУ Авто-Уфа» раҳбариятининг ҳаракатлари қасддан банкротлик сифатида баҳоланди

Банкротликка учраган «УзДЭУ Авто-Уфа» МЧЖ арбитраж бошқарувчиси компаниянинг собиқ раҳбариятини субсидиар жавобгарликка тортишни талаб қилди. У уч компания ва 5 нафар менежер 778,2 миллион рубль тўлаши керак деб ҳисобламоқда, дея хабар беради «Реалное время» нашри.

108 миллион рубль миқдоридаги қарзни ундириш чораларини кўрмаган раҳбарият ҳаракатлари қасддан банкротлик сифатида баҳоланди. Шунингдек, бош компаниялар «УзДЭУ  Авто-Уфа» МЧЖни ўзларидан бозорбоп бўлмаган автомобилларни харид қилиш учун кредит олишга мажбурлаганлиги билдирилмоқда.

Бошқарувчига кўра, 778,2 миллион рубль «Автосаноат» АК, GM Uzbekistan ва «Автосаноат инвест» МЧЖдан ундирилиши лозим. Шунингдек, Юрий Кан, Фарҳод Абдуллаев, Қанот Худойберганов, Ёрқин Шавкатов ва Рустам Раҳимжонов ҳам банкротликда айбдор ҳисобланмоқда.

«УзДЭУ  Авто-Уфа» МЧЖнинг банкротлик жараёни 2017 йил ноябрида бошланди. Бошқирдистон арбитражи компанияни ўша йили ноябрида касод деб топди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 05:30 25.08.2018. Ўқилди: 1333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!