Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Карло Анчелотти Родригони Бразилия терма жамоасига чақирмасликка қарор қилди

Карло Анчелотти Родригони Бразилия терма жамоасига чақирмасликка қарор қилди

Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Родриго бўлажак ўйинларда Бразилия терма жамоасига чақирилмайди.

5 ва 10 сентябрь кунлари "пентакампеонлар" ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Чили ва Боливияга қарши баҳс олиб боради. TNT Sports хабарига кўра, Бразилия терма жамоаси етакчиси Карло Анчелотти Хаби Алонсо даврида "Реал"да кам ўйин амалиёти олаётган Родригони бўлажак йиғин қайдномасига киритмасликка қарор қилган. Италиялик мураббий бошқа номзодларни синаб кўрмоқчи.

Анчелотти май ойи охирида Бразилия терма жамоаси мураббийи лавозимини эгаллади, бундан олдин у тўрт йил давомида "Реал"ни бошқарган.

Родриго ўйин амалиёти етишмаслиги туфайли "қироллик клуби"ни тарк этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Киритилди: 15:35 23.08.2025. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!