Хабарингиз бор, охирги бир нечта кунда учта эл-класико гувоҳи бўлдик. Класиколарнинг барчасида Барселона ўзига керакли натижани қўлга киритди.
Узоқ йиллик тарихни бузган ҳолда Барселона Реал билан ўзаро ўйинларда ғалаба қозониш бўйича устунликка эришди. Бу мағлубиятлар қироллик клуби сардори Рамосга айниқса, жуда оғир ботди. Айнан Рамос Барселона устидан қозонилган ғалабалар иштирокчиси, бугун эса ўзи нокаутга учради.