Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ўринбосари Акмал Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
❓Карантин туфайли вақтинча уйдаман. Рўзғор тебратиш учун маблағим етарли эмас. Молиявий томондан қийналмаслик учун банк картаси орқали уйдан туриб онлайн тарзда микроқарз олишим мумкинми?
❗️Агар мижозларда кредитга эҳтиёж пайдо бўлган тақдирда, улар тегишли банклар мобиль иловалари орқали онлайн микроқарзлар ва кредит карталари каби банк хизматларидан фойдаланиши мумкин.
? Ҳозирги кунда (доимий иш ҳақига эга бўлган) жисмоний шахслар тижорат банкларининг мобиль илова дастурларидан фойдаланган ҳолда, банк карталари орқали онлайн микроқарз олиш имкониятига эга. Ушбу хизмат турлари 11 та тижорат банки томонидан тақдим этилмоқда.
? Мазкур хизмат турлари ва уларнинг шартлари билан банкларнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда мобиль иловалари орқали ахборот олиш мумкин.