Бугун 9 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Карантин! Озиқ-овқат дўконлари фаолияти соат 19-00 дан кейин ёпилиши шартми?

A A A
Карантин! Озиқ-овқат дўконлари фаолияти соат 19-00 дан кейин ёпилиши шартми?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️

❓Карантин сабабли бизнинг корхонамиз давлат солиқ инспекциясига хисоботларни жўнатиш учун электрон рақамли имзо ололмаяпмиз. Ҳисоботларни топшириш муддати эса 2020 йилнинг 15 апрелигача. Энди  бизга жарима солинадими?

❗️Йўқ, жарима солинмайди. Карантин шароитида чекловлар сабаб солиқ мажбуриятларини бажаришда муаммолар юзага келган ҳолатда давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларга ҳеч қандай жарима чоралари қўлламай, уларга муаммони хал ҳар томонлама ёрдам бермоқда.

? Давлат хизматлари марказига бормасдан, электрон рақамли имзо калити муддатини уйдан туриб янгилаш мумкин. Буни e-imzo сайтидаги шахсий кабинетга эски калит билан кирилган ҳолда белгиланган амаллар кетма-кетлигини бажариш оқали амалга ошириш мумкин.

〰️〰️〰️〰️

❓Озиқ-овқат дўконлари фаолияти соат 19-00 дан кейин ёпилиши шартми?

❗️Йўқ. Республика махсус комиссиясининг бугунги кунга қадар ўтказилган йиғилишларида озиқ-овқат дўконлари фаолиятини чеклаш назарда тутилмаган.

Тадбиркорлик субъектлари иш режимларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга ва балки шахсий хавфсизлик нуқтаи назаридан дўконларни одатдаги вақтдан бироз эрта тугатаётган бўлиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️

❓Карантинда пенсия жамғармасига тўловлар қандай амалга оширилади?

❗️Тадбиркорлар барча турдаги солиқ ва мажбурий тўловларни онлайн тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тўлашлари мумкин.

? Бунинг учун шахсий кабинетда керакли солиқ ёки тўлов турини танлаш, тўлаш керак бўлган суммани кўрсатиш ва "тўлаш" тугмасини босиш кифоя. Тўланган сумма солиқ тўловчининг шахсий варақасига ўтказилади.

? Aгар солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобида маблағ етарли бўлмаса, унинг тўлов топшириғи автоматик равишда 2-сон банк картотекасига жойлаштирилади ва бу ҳақида Давлат солиқ қўмитасига электрон шаклда хабар берилади.

✅ Ушбу тўлов тизими кун бўйи, дам олиш кунларсиз ҳамда бепул ишлайди.

Киритилди: 17:27 18.04.2020. Ўқилди: 4235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!