Бугун АОКА ҳузуридаги штабда шу мавзуад Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:
— Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими нозирлари, солиқ, монополияга қарши кураш ташкилоти ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги 32 та мадад постида назорат ва мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда;
— 10 июлдан ҳозирга қадар йўл ҳақини асоссиз оширган ёки тендер шартномаси талабларини бузган 25 та юридик корхонага маъмурий чоралар қўлланилди;
— 64 та йўналишсиз таксининг лицензия варақалари бекор қилинди;
Бундан ташқари, яна 9 та юридик корхонага чора кўриш ва 21 та таксининг лицензиясини бекор қилиш бўйича тайёрланган хужжатлар судга тақдим этилди.