Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Карантин даврида алимент тўловларини амалга оширмаган шахсларга қандай чоралари кўрилади?

A A A
Карантин даврида алимент тўловларини амалга оширмаган шахсларга қандай чоралари кўрилади?

Бугун АОКА штабида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда энг муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

❓Карантин даврида алимент тўловларини амалга оширмаган шахсларга қандай чоралари кўрилади?

❗️Алимент тўловлари — бу авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шу боис ҳар ишга индивидуал тарзда ёндашилади ва ҳолатдан келиб чиқиб чора кўрилади.

Бугунги вазиятда ҳар биримиз фарзандимизни уйда сақлашга мажбурмиз. Уйда ўтирган фарзандимиз еб-ичиши, турли хил ўқув қуролларидан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотларини давом эттириши керак.

Алимент тўлаётган оталарга шуни таъкидлаб айтмоқчиманки, шундай бир ҳолатда фарзандларингиз таъминотида узилиш бўлиб қолмасин!

Алимент тўловларини ўз вақтида ундирилишини таъминлаш мақсадида маҳалла раислари, маҳалла фаолларидан бу борада Бюро давлат ижрочиларига яқиндан ёрдам беришларини сўраб қоламиз.

Киритилди: 12:28 26.03.2020. Ўқилди: 3310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!