Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Каракасда Мадурони қўллаб-қувватлаш учун мотоцикл митинги бўлиб ўтди

Каракасда Мадурони қўллаб-қувватлаш учун мотоцикл митинги бўлиб ўтди

АҚШнинг Венесуэла қирғоқларига ҳарбий кемалар ва сувости кемаси юборишига жавобан Каракас кўчаларида минглаб мотоциклчилар президент Николас Мадурони қўллаб-қувватлаб митинг ўтказди.

Митинг Транспорт вазирлиги биноси олдида бошланиб, собиқ президент Уго Чавес қабри жойлашган Куартел де ла Монтаньяда якунланди.

Транспорт вазири Рамон Селестино Веласкес мотосайёҳлар билан учрашиб:
“Биз ўз Ватанимизни ҳимоя қиламиз, гринголар буйруғига бўйсунмаймиз. АҚШнинг мақсади — Венесуэланинг табиий бойликларидир,” — деди.

Меҳнат вазири Эдуардо Пиате эса Чавес меросига содиқлик ва мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишга қасам ичди.

Давлат ОАВ маълумотига кўра, Каракасдан ташқари бир нечта штат фуқаролари ҳам Боливар миллий милициясига кўнгилли сифатида қўшилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп буйруғига кўра, Венесуэла қирғоқлари яқинида еттита ҳарбий кема ва сувости кемаси жойлаштирилган. Президент Мадуро бу ҳаракатларни кескин қоралаб, мамлакат сувлари ва заминини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирган.

Киритилди: 17:27 31.08.2025. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!