Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Карачидаги АҚШ консуллиги олдидаги тўқнашувлар оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Карачидаги АҚШ консуллиги олдидаги тўқнашувлар оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълумотларга кўра, консулликни қўриқлаган АҚШ денгиз пиёда аскарлари бинога бостириб киришга уринган гуруҳга нисбатан ўқ узган. Ҳозирча ўқ отишда фақат америкалик ҳарбийлар иштирок этгани ёки бошқа қўриқлаш тузилмалари ҳам жалб қилингани аниқ эмас.

Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг ўлимига айнан қайси томон жавоб бериши ҳам маълум қилинмаган.

Эрон олий раҳбари Али Ҳоманаийнинг вафоти ортидан Покистонда Америкага қарши оммавий намойишлар бошланган. 2 март куни мамлакат ҳукумати оммавий йиғилишларни вақтинча тақиқлади. Президент Асиф Али Зардари Ҳоманаийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

Киритилди: Бугун 16:05. Ўқилди: 597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!