Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ЖЧ-2026 қуръасидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз тарихимизда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олдик. Бу – футболчиларимиз учун катта тажриба бўлади. Бош мураббий сифатида мен ўз вазифамни масъулият билан бажаришим керак. Энг муҳими – жамоа мундиал жараёнидан завқ олиши. Гуруҳимизда ФИФА рейтингининг ТОП-20 лигига кирган икки кучли рақиб бор. Шу боис ҳар бир ўйин жуда муҳим, учала баҳс ҳам катта аҳамият касб этади. Ҳозирги пайтда мен ёшлар билан жуда яхши ишлайдиган, потенсиали юқори бўлган жамоага эгаман. Ўзбекистон - охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати", - деди 53 ёшли италиялик мутахассис.