Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Каннаваро Ўзбекистон Миллий жамоасида янги футболчиларни синовдан ўтказади

Каннаваро Ўзбекистон Миллий жамоасида янги футболчиларни синовдан ўтказади

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро навбатдаги йиғинларда таркибга янги футболчиларни жалб қилишни режалаштирмоқда.

Португалиянинг "Брага" клубида фаолият олиб бораётган ҳамюртларимиз Садриддин Ҳасанов ва Сайфиддин Содиқов миллий терма жамоадан чақирув олди. Ҳар икки футболчи ФИФА кунлари доирасидаги яқинлашиб келаётган учрашувларда ўз имкониятини намойиш этиши мумкин.

Шу тариқа, Каннаваро олдиндаги йиғинларда янги номларни синовдан ўтказиб, терма жамоанинг таркиб имкониятларини кенгайтиришга ҳаракат қилади.

"Оқ бўрилар" 24-сентябр куни Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади. 6-октябрда эса Ўзбекистон Жанубий Корея билан куч синашади.

Киритилди: 22:05 08.09.2026. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!