Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

“Канн – 2018”: Фестивалнинг энг қиммат либоси

A A A
“Канн – 2018”:  Фестивалнинг энг қиммат либоси

30 ёшли замонавий ҳамда машҳур блоггер Камила Коэльо ҳашаматли либоси билан Канн фестивалининг ҳақиқий қироличасига айланди. Ғарб оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Камила Канн фестивалида энг қиммат либосни кийган иштирокчи бўлди.

Британиянинг “Ralph & Russo” мода уйи дизайнерлари томонидан кўп қатламли шойи ҳамда бахмал матоларидан тайёрланган либос барчани ҳайратда қолдирди деб хабар берди “harpersbazaar.com”га таяниб “segodnya.ua”.

1_4287

Бир миллион доллар қийматидаги бу либосни яратиш учун 500 соатлик қўл меҳнати талаб қилинган. Блоггер хоним кўринишини қора туфли ва “Мессика” олмослари қадалган тақинчоқлар билан янада бойитди ва ўзгача услубни оммага намойиш қилди.

Киритилди: 07:47 15.05.2018. Ўқилди: 1675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар