Испаниянинг Канар ороллари архипелагидаги оролида мигрантлар оқими кескин кўпайди. Ноябр ойининг дастлабки беш кунида аҳолиси 11 минг кишидан иборат оролга 3,2 мингдан зиёд киши келган. Улар орасида 300 дан ортиқ бола ва 11 нафар чақалоқ бор.
Келганлар дастлаб архипелагнинг бошқа оролларидаги ёрдам марказларига, кейин эса Испания материгига жўнатилмоқда. Маҳаллий ҳокимият 2024 йилдаги вазият такрорланишидан хавотирда. Ўша йили Атлантика океани орқали Испанияга қарийб 50 минг мигрант етиб келган.
БМТ маълумотларига кўра, 2025 йилда Атлантика йўналишида камида 1 200 киши бедарак йўқолган ва чўкиб кетган бўлиши мумкин. Ноқонуний ташувчилар кўпинча шишириладиган қайиқларга белгиланган меъёрдан икки баравар кўп одам жойлаштиради. Бу эса қайиқларнинг ағдарилиш хавфини оширади.