Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Канадалик 61 ёшли аёл планка машқини 5 соат давомида бажариб, жаҳон рекордини ўрнатди

Канадалик 61 ёшли аёл планка машқини 5 соат давомида бажариб, жаҳон рекордини ўрнатди

Канадалик 61 ёшли Донна Жин Уайлд АҚШнинг Юта штатида бўлиб ўтган Huntsman World Senior Games мусобақасида планка машқини танаффуссиз 5 соат давомида бажариб, жаҳон рекордини янгилади.

Уайлд ўзининг аввалги 4 соат 30 дақиқа 11 сониялик натижасидан ошиб кетди. Бироқ янги рекорд ҳозирча Гиннесснинг рекордлар китоби вакиллари томонидан расман тасдиқланиши керак.

Ушбу машқ билан шуғулланишни канадалик аёл ўн йилдан кўпроқ вақт олдин, билагидан жароҳат олганидан кейин бошлаган. Жароҳат туфайли у одатий машқларни бажара олмаган ва планка унинг учун қулай муқобилга айланган. Вақт ўтиши билан бу машқ кундалик машғулотининг ажралмас қисмига айланган.

Кейинчалик Уайлд машғулотларига югуриш, арқон сакраш ва куч машқларини ҳам қўшган. У мактабнинг собиқ директори, беш нафар фарзанднинг онаси ва 12 нафар неваранинг бувиси ҳисобланади.

Рекорд ўрнатишга уринишнинг сўнгги бир соати айниқса оғир кечган. Спортчи таслим бўлишга бир баҳя қолганини тан олган. Бироқ томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши унга машқни охиригача бажаришга ёрдам берган. Эртаси куни эрталаб эса у 3 километрлик югуриш мусобақасида ҳам қатнашган.

Уайлднинг яна бир катта мақсади бор: у бир соат ичида 1575 марта отжимание қилиш бўйича ўз рекордини ҳам янгиламоқчи.

Киритилди: 19:22 10.10.2026. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!